Ассалому алайкум! Бувим бир ўзлари бўлганлари учун бирга ухлайман. Қариликлари боис уй ичида тувак (горшок) туради. Бу уйда ухлашим ва намоз ўқишим жоизми? Гоҳида уйда ҳар ҳил тақур-туқур овозлар эшитилади. Ухлашга қўрқиб “Бақара” сурасини (мп3) эшитаман. Шу ишим нотўғри эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тувакнинг оғзи ёпиқ бўлиб, унда нажас қолмаган бўлса, хона ичида сиз айтган ишларни қилиш жоиз. Яхшиси, тувакни ташқарига чиқариб, эшикка яқинроқ ерга қўйишдир. Валлоҳу аълам