Ассалому алайкум! Укамни уйлантирмоқчи эдик, лекин келин қариндошимиз. Қариндошлар тиббий жиҳатдан оила қуриб бўлмаслигини ота-онамга айтишибди. Иккиланиб турибмиз. Укам ва келин қиз, ака-уканинг ўғилларининг фарзандлари, яъни ака-уканинг неваралари бўлади. Бизга ҳам тиббий, ҳам диний томонлама маслаҳат берсангизлар. Бу никоҳ мумкинми? Шифокорлар айтиши бўйича, қони бир бўлган инсонлар оила қурса кейинчалик авлодида бирон тузалмас касаллик келиб чиқаркан. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ҳаммамизни икки дунё саодатига етиштирсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз айтга кишилар орасидаги никоҳ шаръан жоиздир. Агар бундан бирор зарар бўлса, шариатда жоиз бўлмас эди. Тиббий томондан шундай мулоҳазалар бордир. Лекин мазкур шахслар ака-ука фарзандлари эмас, балки набиралари экан ва бундай ҳолатда қон янада узоқлашади. Тиббий маслаҳатни шифокоримиздан олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам