Ассалому алайкум! Опам иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлишидан аввал намозида дуо қилган экан: "Аллоҳим яна фарзандли бўлсам, ўғил кўрсам исмини Муҳаммад умар қўймоқликни ният қилдим" деб, ҳозир ой куни ҳам яқинлашиб қолди, фарзанди ўғил экан, энди исмини мустаффо қўймоқчи экан, турмуш ўртоғи шу исмни хоҳлаётган экан. Аллоҳга дуо қилиб ният қилган исмини қўйиши керак эмасми? Ҳозир бу фикридан қайтиб исмини ўзгартирса, турмуш ўртоғи хоҳлаган исмини қўйса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Агар назр қилган бўлса, уни адо этиш керак. Агар адо этмаса, каффоротини бериш керак бўлади. Каффороти қасамники кабидир. Валлоҳу аълам!