Ассалому алайкум! Устоза менинг хўжайиним қизим икки ёшлигида вафот этган, биз яшаган квартирани қизимга беришган уни ижарага берганман, давлатдан моддий ёрдам беради, ўзим турмушга чиқиб қизимни хам олиб келганман, шу пулларни керагича ишлатиб қолганини йиғиб қизим катта бўлса ўқитаман деб қўйгандим, бу пулга тилла хам олгандим у нисобга етган, пул хам нисобга етган закот ни қай тарзда бераман, қизим хозир ўн олти ёш балоғатга етган пулни ўзи тасарруф қилиши керак ми, етимнинг хаққи бўлгани учун нотўғри иш қилишдан қўрқаман илтимос жавбини тез фурсатда олсам яхши бўларди Аллоҳ рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етганидан бошлаб молидан закот чиқарасиз. Унинг номидан мулкини сиз тасарруф қилиб туришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!