Ассалому алайкум! Хайз даври менда 7 кун бўлади. Ҳозир рамазон ойи тугашига 8 кун қолганида хайз бўлиб 7- куни оқ ажралма ажралди шундан сўнг ғусл қилиб намозимни бошладим рўза тутдим ундан аввал ҳатм қилаётган эдим улгуролмаган эдим шуни тугатиш учун ўқишни ҳам бошладим. Айнан оқ ажралма кўрганим учун ғусл қилган эдим. Аммо эрталаб уйғонганимда яна жуда кам миқдорда оч қизил рангда жуда кам миқдорда ажралма кўрдим. Энди нима қилай таҳорат қилиб намозимни ўқийверайми?. Тутган рўзам ника бўлади?. Ҳатм қилаётган эдим тугашига 2 пора қолган эди шуни тугатиб қўймоқчи эдим. Агар қуръон ўқиш ҳозр мумкин бўмаса рамазонда хатим қилолмай қоламанми?
– Ва алайкум ассалом! Бу куннинг қазосини тутиб берасиз. Шомгача покланиб қолсангиз, ғусл қилиб, хатмни тугатиб қўйишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!