Ассалому алайкум!
Авваламбор саволим учун узур сурайман. Бир танишим менга жуда ҳам фитнали савол бериб қолди. Менга айтдики: Сен Аллоҳ барча нуқсон ва камчиликлардан покдир дединг. Энди айта оласанми Аллоҳ узи кўтара олмайдиган тош ярата оладими? Агар яратса демак у нуқсонлардан пок эмас, агар ярата олмаса ҳамма нарсага қодир эмас эканда - деди. Бу саволга қандай жавоб беришни билмадим, такрор ва такрор Аллоҳнинг нуқсон ва камчиликлардан пок эканлигини айтдим. Бундай саволга қандай жавоб бериш керак эди?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу савол тўғри қўйилган савол эмас, денг, шу кифоя. Валлоҳу аълам!