Оилавий

20:38 / 01.05.2022 | Hadicha Rahimova | 202

Ассалому алайкум! Одинахон опа соғ саломат юрибсизми. Мен савол беришдан олдин жуда кўп ўйладим. Турмуш ўртоғимни ёмонлаётган бўлмайманми деб. Турмуш ўртоғим яхши инсон. Лекин орада низо чиқса кўп қарғайдилар . Болаларингни ғоштини егин дейдилар мен шу сўзни тушунмайман нима дейишни хам билмайман. Қандайдир ички бир овоз қарғишларига жавоб қайтаришдан тўсади. Дўзохда куйгин дейдилар . Намоз уқимайдилар намозга чақирсам домлалик қимагин дейдилар . Тинмай нос , сигарет чекадилар. Оллохдан доим инсоф тавфиқ сўрайман. Фарзандлар иккимизни фарзандимиз. Қизим оллохга шукур Қурʼонни ёд олябди. Ўғлим эса менга қараб намоз уқийди аёллардек. Сиз ўғлимизга намоз ўқишни ўргатинг менга қараб ўқиябди десам хўп дейдилар . Лекин ўқиб ўрнак бўлмаябдилар. Илтимос ёрдам беринг нима қилсам бўлади. Оллох рози бўлсин.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу сизга келган синов. Турмуш ўртоғингиз ибодатга кирса, тақводор бўлса бу амалларидан сизга ҳам савоби тегади иншааллоҳ агар сиз сабр билан турмуш ўртоғингизнитўғри йўлга бошлай олсангиз. Тўғри йўлга бошлаш, унинг ҳаққига дуо қилиш сиздан қолгани Аллоҳга таваккул бўлиши керак. Эркак кишини қандай қилиб тўғри йўлга бошласа бўлади? Умуман олганда аёл киши эркак кишини тўғри йўлга бошлаши мумкинми? Бу ишнинг уддасидан чиқишингиз мумкин агар турмуш ўртоғингизга ақл ўргатмасангиз, ундай қилинг бундай қилинг деявермай ўзингиз тўғри йўлда бардавом бўлиб ибрат кўрсатсангиз. Эркак кишига аёл киши минг тўғри йўлда бўлса ҳам ақллилик қила олмайди. Эркак киши бундай аёлни ҳурмат қилмайди ва унга эргашмайди ҳам. Эркак киши ўзи бир хулосага келиши, ўзи қарор қабул қилиши, нима тўғри нима нотўғри эканлиги ҳақидаги фикрларга ҳам ўзи келиши керак. Сиз эса ўзингизни ожиз эканлигингизни тан олган ҳолда ундан пастроқ тутишингиз ва турмуш ўртоғингиз қилган тўғри амалларини фақатгина мақтаб туришингиз керак. Мана шу ишлар орқали уни ўзгартира оласиз. Тўғрироғи Аллоҳнинг изни билан, Аллоҳнинг нусрати билан турмуш ўртоғингиз ўзини ўзи ўзгартириб олади. Валлоҳу аълам.