Болани сут билан озуқлантириш?

16:36 / 03.06.2022 | Mahliyo | 212
Ассалому алайкум! Мен сизнинг фарзандни фақат 2ёшгача эмизиш ундан уёғи харом деган савол жавобларингизга дуч келдим. Бир фарзанднинг онасиман афсуски турмушим булмай ажралдим бир ярим йилдан ошди қизим 3га кириш арафасида ва ҳалиҳам эмади у отаси билан тортушув ўзаро асаббузарлик оқибатида куп зарар курди яни қизим коп касал булиб энди ўзида куч топиб бошқа тенқурлари сингари ўйнаб кулиб кетди алҳамдуллилаҳ аммо коп касал бўлгани боис сутдан ажратиш умуман бўлмаяпти коп усулларни қўллаб кўрдим эмизиш соатини аста аста узайтираяпман аммо у 2 ёшдан ошиб кетди буни ажри қандай қай йўлни тутай ёки руҳий ҳолатини ҳисобга олиб уни асрайми нима маслаҳат берасизлар буйракчасида озроқ муаммо булгани боисми ёки бошқа ҳолатданми овқатга унча ҳоҳиши юқ иштаҳасини керакли вит билан ҳам ошириб бу тулиқ овқатга муҳаббат қуйдиролмадим ҳам шифокар ҳам диний масалада жавоб беришингизни сўрайман олдиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий жиҳатдан айтадиган гап икки ярим ёшдан кейин болани эмизиш ҳаром. Ичига кирадиган сут ҳаром бўлади.
Шифокорнинг ўзидан маслаҳат олинг. Валлоҳу аълам!