Гепатит B (давоми)

07:38 / 23.03.2017 | Савол | 1650
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Сакина опа! Сизни яна безовта қилганим учун кечиринг, илтимос. Сиздан бир савол сўрайман деб ёдимдан кўтарилибди. Гепатит В қон орқали юқади дедингиз. Бу вирус билан одам қачондан буён зарарланганини аниқлаш мумкинми ёки билиш имкони йўқми? Аллоҳим сизга ажр савобни берсин!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ,аввалги саволингизга жавобда бу ҳақида айтиб ўтгандим,эьтибор бермаган бўлсангиз керак. Агар гепатит В яқин 6-9 ойлар ичида юққан бўлса қонда иммуноглобулин М ( Ig M ) аниқланади ,агар кўпроқ вақт ўтган бўлса,қонда иммуноглобулин G ( Ig G ) аниқланади .Яна яқин орада зарарланган бўлса антителоларнинг титри юқорироқ , зарарлангандан анча вақт ўтган бўлса,титр пастроқ чиқиши мумкин. Айнан зарарланиш кун ,ойини ҳеч қайси таҳлил аниқ кўрсатиб беролмайди,булар таҳминий натижалар