Ассалому алайкум! Ассалому алайкум опажон. Менинг 2 ёшу 8 ойлик қизим бор. Кечалари жойини «ҳўллаб қўяди». Бу ҳолат ҳар куни содир бўлмаса ҳам тез-тез такрорланади. Таҳлилларнинг барчаси яхши чиқди. Нима қилишни билмай қолдим. Маслаҳатингиз жуда зарур
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Қизалоқни невропатолог шифокорга кўрсатишингиз лозим. Энурез мавзусида берилган тўлиқ жавобни қидирув хизматидан кўриб олишингиз мумкин. Шифоси комил бўлсин