Ассалому алайкум! Мен хозрда Коредаман. Соглигим осжқозон туфайли унча яхши эмас. Докторлар 2~3 йил рамазон розасини тутмасликни буюрган. Лекин бу ҳолат 7~8 йил давом этмоқда хар сафар коринганимда тутмаслигимни тайинлашади. Бу йил 11 кун тутдим Рамазоннинг фарзлиги савоби хисобсиз эканлиги умидида. Аҳволим огирлашди яна тохтадим.Саволим шундан иборат мен қазосини тутиб беришим керакми ёки муҳтож одамга пул бериб унинг роза тутиши учун пул тарафлама кафл болсам боладими. Қазо болган ҳар бир йил ҳақида. Анниқ ва толлиқ жавоб кутаман. Чунки мен Аллоҳни бир Фарз амалини бажаролмаётган Қулман. Рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Аниқ ва тўлиқ жавобни ишончли шифокордан сўранг. Агар у бу касалликнинг вақтингча эканини, кейинчалик тузалиб кетишингизни таъкидласа, кейинчалик қазосини тутиб берасиз. Тузалмас касаллик бўлса, фидя берасиз. Валлоҳу аълам!