Намоз

11:13 / 06.06.2022 | Nigora | 244
Ассалому алайкум! Якинда шундай гап эшиттим, бир айол танишимиз намоз вакти болганда машиналаридан тушиб кучада намоз укибтилар. Шунга бошка Бир таниш айол фикр билдириб «Бундай килиб болмайди, канча эркак киши кучада болади», копол килиб «тонкайиб укаверарканми?» деб айтибтилар. Мен узим учун билиб олмохчи эдим, ахир имкон йок болса, намоз вакти болса, намоз кийим болса, укиб болмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Фарз намозини ўтириб маркаб ичида ўқилмайди. Қиёмни бажариш керак. Эркакларда имкон қадар панада ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!