Ассалому алайкум устоз, Оллоҳ сизни ҳар икки дунёда ҳам саодатли қилсин. Мени келинойим узоқдаги қайноналарига телефон орқали Қуръон ўргатадилар. Ўзлари Қуръонни тахминан 20 мартадан кўп хатм қилганлар ва узтозлари сифатида оталари бировга ўргатишлари мумкин деб айтган. Ўз навбатида, ҳали 10-порага келмаган қайноналари ҳам бир гуруҳ аёлларга ўзлари келиб қолган жойгача ўргатмоқдалар. Устоз, шогирд ва уларинг шогирдларининг ҳам ҳеч бирларида тажвид талабга жавоб берадиган даражада эмас. Мукаммал тажвидсиз бошланган нарса бир неча гуруҳга ўтиб боряпти. Шу нарса тўғрими? Бу нарсани сўрашдан мақсад бировни камситиш эмас, шунчаки улар мени ҳам даъват қилишмоқда. Қарор қилишим учун сизнинг жавобингиз жуда зарур. Вақтингизни аямаганингиз учун раҳмат...
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Қуръонни бетажвид ўқилмайди. Валлоҳу аълам!