Ваннада бавл

21:49 / 06.06.2022 | Mahliyo | 488
Ассалому алайкум! Ҳожатга кириб кейин ģусл қиладиган вақтим ҳаммаёģим сув ва кòпик болади ва яна бавл қилгим кепқолади кейин ҳожатгача ҳаммаерим шалаббо ҳолатда боролмай (базан эриниб) ваннанинг ичида жуда оз миқдорда бавл қилиб яҳшилаб ювиб яна ģуслни давом эттираман, бу иш васвасага сабаб болади дейилган экан,бу нима дегани ? Қадрли устозим шуни батафсил туаҳинтира оласизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Батафсилроқ тушунтира олмайман. Ювинадиган ер одатда пок бўлади. У ерга нажас тушаверса, ўша ернинг нажаси тегиб қоляпти, деган шубҳалар кўпрайиб кетиб, васваса ҳолати юзага чиқиши мумкин. Инсон нопок бўлиб қолаяпман, деган қўрқувларга дуч келадиган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!