Талоқ бериш

03:22 / 06.05.2022 | 2022 | 278

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм эгалари. Эрим билан турмуш қурганимизга 1 йил бўлди мени 3чи эримни эса 2чи турмуши яқинда фарзандлик бўлдик. Алҳамдулиллаҳ намоз қурон ва мукаммал ҳижобдаман. Кочага узрсиз чқмиман. Эрим россиада. Телефонда гаплашсак жуда ерга уриб ўзини баланд олиб муомала қладла ота онам уйиндмдагиларни ҳотиржам ҳақорат қладла манга. Умуман ман оёқ учида боп қолганман. Ота оналари ёқ ман ота уйимда юраман яқинда кетишим керак лекин тирноқ ичидан кир қдириб жанжал қлишлари ва айбим болмаса ҳам ҳақорат қлишларидан безиб кетдим мажбурман уйимда шароит ёқ келин бор 2 та болам бн коп яшолмайман ҳам 3 чи турмушим эрм ҳич нарсадан ҳич нарса ёқ талоғийни берман деб коп такрорлайдила унақа деманг десам ҳам лекин менга эр ким эрни ҳурмати ҳотинни мажбуриятлари ҳақида дооим гапрадла қорилар марузалари ва ҳадислардан гапрдила аллоҳ розилиги учун бир гапларини икки қилмаганман ҳозргача маслахат беринг шу талоқ никохни аралаштриб мани қорқитавермасликлари учун қандай юл тутай ОЛДИНДАН РАҲМАТ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Турмушга чиқишдан аввал бўлажак куёвни шошилмай яхшилаб суриштириш керак эди. Турмушга чиқишга шошилмаслик керак. Бу умр савдоси бўлса. Эндиликда қилшингиз зарур бўлган ишлар бу истиғфорларни кўпайтиришингиз, Аллоҳдан хотиржам ва бахтлик ҳаёт сўраб кечаю кундуз дуо қилишингиз ва шариат аҳкомларини яхшилаб ўрганиб чиқингиздир. Аёл кишининг эр олдидаги ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари ҳамда эркак кишининг аёли олдидаги ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари ҳақида яхшилаб ўрганиб чиқинг. Сўнг турмуш ўртоғингиз билан гаплашганингизда тавозеълик билан унинг ҳурматини жойига қўйиб чиройли сўзларни ишлатиб гаплашинг. Соғинчингизни ифода қилинг. Юмшоқ муомалалик бўлинг. Эркак кишига зинҳор гап қайтариб бўлмаслигини ёдингизда тутинг. Аммо бу унга қул бўлинг дегани эмас. Аёл киши ҳаққини билиши керак, аммо буни тўғридан тўғри ифодаламай юмшоқлик билан, табассум билан ҳазил-мутойиба орқали етқазса бўлади. Валлоҳу аълам.