Ассалому алайкум! Исломда Етимларга эҳсон бўлиб келган пулни қарзга олиб уни олган миқдоридан кўпайтириб бериш тўғрими? Оллоҳнинг буйруқларига итоат қилиш маъносида тўғрими? Ин шаа Оллоҳ Оллоҳ рози бўлсин сизлардан)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол айлантириш орқали кўпайтириш жоиз, аммо қилмаган маъқул. Бунда зарар кўриб қолиш эҳтимоли бор, омонатни тезроқ эгаларига топшириш керак. Фоиз билан кўпайтириш эса мутлоқо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!