Нима қилсам тўғри бўлади?

10:16 / 06.05.2022 | Momin Masharipov | 403

Ассалому алайкум! 3 йиллик келинман уйимзда ҳамма намоз óқийди қайнопам ва 6 ёш қизи бор уйимзда ҳамма асабий ҳатто овқат емасанг ҳам қайнонам уршадилар уйимзда ҳар куни жанжал тóĝриси бу ерда яwагим келмаяпти ноҳақ туҳматларга чидолмай ҳомиладорлик вақтимда óзимни óлдирмоқчи ҳам б9лдим мен ҳам кундан кунга асабий бóлиб боряпман нима қилай бу ердан кетганим яхwими.қайнопамни қизига қорамиқ тошга дóхтрлар юқумли деп айтиwибди 2та болам бор қайнонамга ойимникида б9либ турайлик деганди қайнонамни жаҳли сиқиб ҳамма нарсангни олиб кет шу гапни қайси виждон билан айтдинг деп ҳар куни юзимга соладила wу гапни айтганим ҳатомиди нима дейиwим керак эди олдиндан раҳмат

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қайниопангизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сиз онангизнинг уйида яшангизда болаларингиз касал бўлиб қолса. Келинингиз менинг болаларимга юқмасин деб ўз онасиникига кетиб қолмоқчи бўлса. Албатта онангизга ва сизга қаттиқ тегиб кетган бўлар эди. Қайнона ва келин муносабати ўзи азалдан битмас туганмас бўлиб келаётган охири йўқдек туюладиган мавзу. Ҳар бир келин ва ҳар бир қайнона ўзини ислоҳ қилмас экан, гапирган гапи, амаллари учун охиратда жавобгар эканлигига масъулиятини ҳис этмас экан қайнона келин ўртасидаги муносабатда яхшилик рўй бериши амри маҳол. Сиз ҳам оилангиздаги муносабатларни яхшилашни ўзингиздан бошлашингиз керак. Ўзингизни ислоҳ қилишни бошласангиз атрофингиздаги барча одамларнинг сизга бўлган муносабатлари ўзгара боради иншааллоҳ. Буни исботланган амал. Ҳаёлларингизни тозалашга эътибор қилинг. Яхшилик гумонидабўлишга ҳаракат қилинг. Кимки яхши гумонда бўлса ҳаётида яхши воқеалар содир бўла бошлайди. Бу ниятлар амалга кўрадир маъносидаги ҳадисга мувофиқ бўлади. Турмуш ўртоғингиз билан муносабатингиз ҳақида ҳеч нарса ёзмагансиз. Демак ёмон эмас деб ўйласа бўлади. Оиладан кетсангиз турмуш ўртоғингиздан воз кечиб болаларингизни етим қилиб кета оласизми ана шулар ҳақида чуқур мулоҳаза қилиб кўришингиз керак. Валлоҳу аълам.