Нифос вақтида болага суралар ўқиш

21:51 / 07.06.2022 | M | 347
Ассаламу алайкум
Мен кесерва билан чақалоқ қилдим. Болачам ҳозир аҳволи оғирроқ ҳам муддатидан олдин туғилгани учун реаниматсионда вакуумда ётибди. Олдига кирганимда суралар, оятлардан ўқиб бериб эшиттирсам бўладими? Нифос қони бор лекин. Жабоб усбун олдиндан рахмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда тиловат ман қилинади. Аммо дуоларни ўқишинигиз, айниқса шифо дуосини, саловотларни айтишингиз жоиз. Аллоҳ шифо берсин. Валлоҳу аълам!