Дори
Ассалому алайкум! Ёшим 31 да, кўп фарзандли аёлман, кичкинаси ҳали 1га ҳам тўлмаган, лекин эмизмайман. Яна туғиш ниятим бор, лекин ҳозирча ҳомиладорликдан сақланиш учун соғлиққа камроқ зарар берадиган қайси препаратни маслаҳат берасиз?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Азизагинам, ниятингиз – яхши. Аммо саволингиз сиздаги ёндош ҳасталиклар, хос ҳолатларингиз инобати билан гинеколог врач кўригидан сўнггина препарат танлаш билан ҳал қилинадиган савол. Яъни сайтга йўлланиб жавобидан кўпчилик наф топадиган савол эмас, афсус. Гинекологга учрашингизни маслаҳат бераман