Мусиқа

16:24 / 07.06.2022 | Mushtariybegim | 722
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозалар, Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин, ўқишим сабабли ҳар кун таксига ўтираман, ҳайдовчидан мусиқани ўчириб қўйишини сўрашим тўғрими? Базилари бунга норози бўлишади. Саволим нотўғри бўлса узр, борингизга минг шукр.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Талаб қилишингиз тўғри. Ишчи мижоз билан ҳисоблашиши керак. Валлоҳу аълам!