Ислом динини китоб орқали чуқур ўрганиш мумкинми?

21:56 / 06.05.2022 | Муниса | 271

Ассалому алайкум! Аллох сизлардан Рози булсин! Саволим шундан иборат эдикт, ислом динини хар хил динга оид китоблар укиш оркали чукур урганиш мумкинми? Йоки факат устоз йордамида урганиш керакми? Агар факат устоз оркали урганиш керак булса айоллар учун шундай курслар борми? Шу хакимда малумот бероласизми? Жавоб учун олдиндан Рахмат)

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Китоблар орқали маълумотга эга бўлиш мумкин. Илм олиш устоз орқали бўлиш керак. Ҳар иккисининг ўз ўрни бор. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида битта олий (Тошкент Ислом институти), 9 та ўрта махсус таълим муассасалари (Тошкентда «Кўкалдош», Бухорода «Мирараб», Андижонда «Саййид Муҳйиддин Махдум», Наманганда «Мулла Қирғиз», Китобда «Хожа Бухорий», Урганчда «Фахриддин ар-Розий», Нукусда «Муҳаммад ал-Беруний», шунингдек Тошкентда «Хадичаи Кубро», Бухорода «Жўйбори калон» аёл-қизлар билим юрти) ҳамда имомларни қайта тайёрлайдиган Имом ал-Бухорий халқаро маркази мавжуд.