Намоз ҳақида

22:40 / 30.10.2018 | Sultonovaf | 972
Ассалому алайкум! Намознинг ҳам баракаси бўладими? Мисол учун: 15 дақиқа ўқиган намозим худди 5 минутда ўқилганга ўхшаб тез тугаб қолади. Намозга тўймагандек бўлиб, яна ўқигим келади. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намоздаги асосий эътибор ихлос ва хушуъ хузуъда. Намозни банда тўйиш учун ёки шунга ўхшаш нарсалар ниятида ўқимайди. Аллоҳ ҳузурида мақбул бўлишини ният қилинади. Намозни кўпроқ ўқишни истаган киши нафл намозларини ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам