Ҳаёл

05:31 / 04.11.2018 | Айиша | 1030
Ассалому алайкум! Мен жуда ҳаёлпараст инсонман. Бир иш билан машғул бўла туриб ҳам ҳаёлга берилиб, қилаётган ишимда сустлашиб қоламан. Ҳатто намозда суннат ва фарз ораларида ҳам ўйланиб 5-6 минут ўтириб қоламан. Баъзан вақт тиғиз пайтлар бўлади, шунда ҳам бир нималарни ўйлаб ишим секинлашиб қолади. Бу ҳолат аввалдан бор, бир нимадан сиқилсам ҳам ҳаёл суриб орзуимдаги ҳаётда яшаётгандай ўй суриб ўзимни хурсанд қиламан. Маслаҳат беринг илтимос
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бунинг сабаблари жуда кўп, яъни: кам ҳаракатли ҳаёт тарзи, мияда кислороднинг танқислиги, ҳаётидаги қабул қилаётган информацияларни назорат қила олмаслик (информацияларнинг кўплиги), бунинг оқибатига диққат-эътиборнинг йиғила олмаслиги, балансланмаган, озуқаси кам бўлган таомлар билан овқатланиш (мия асосан, микроэлементлар, витаминлардан озуқа олади), пиёда кам юриш, сиқилиш, мукаммал дам олишнинг етишмаслиги, организмда биологик ритмнинг тубдан ўзгаришидир. Ана шуларнинг баъзи бирлари сизни шундай ҳолатга келтираяпти. Табиийки, соғлигингизга эътибор қилганингиздан сўнг, ўз устингизда ишлашни бошлашингиз керак бўлади. Масалан, идиш-товоқ юваётганингизда, фақат шу хақида ўйлашингизни назорат қилинг, тафаккурингиз ва мантиқий тафаккурингиз устида ишланг, айниқса, бадантарбияга эътибор беринг, чунки бу вақтда мия кислород билан фаол тўйина бошлайди. Таомларингизда витамин В6, В12, тиамин, ниацин бўлиши керак (мия иш фаолиятини яхшилайди). Булар банан, апельсин ва кивида, ўстирилган буғдой ва мош каби маҳсулотларда мавжуд. Омега-6 ни ҳам тановул қилишингиз шарт, бу балиқда бор. Бундай ҳолатларда, балиқни иложи борича хафтасига 3 марта тановул қилингани маъқул. Ҳамда, энг асосийси, хотирани кучли қилувчи ва шифо бўлувчи бу – Қуръондир. Қуръон оятларини ёд олишга ҳаракат қилиш яхши натижаларга олиб келади. Валлоҳу аълам