Истеҳоза вақтида Қуръон ўқиш

06:32 / 15.06.2022 | SHAXNOZA AZIMOVA | 465
Ассалому алайкум! Аёллар истеҳоза вақтида ҳар бир намоз учун таҳоратни янгилаш керак экан. Қурон оқиш вақтида қандай болади? Масалан таҳоратни янгилаб Қурон оқиётган вақт истеҳоза қони келиб қолса нима қилиш керак? Тоҳратиб яна таҳоратни янгилаш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир вақт намоз учун янгилаган таҳорати кейинги намоз вақтигача етади, Қуръон ўқиш учун ҳам. Истеҳозаси келиб қолса ҳам ўқийверади. Валлоҳу аълам!