Шундай дуо борми

15:48 / 15.06.2022 | Зилола | 359
Ассалому алайкум! Бир аёл ҳар намоз кетидан шундай дуо қиларкан.Алоҳумма инний аставдиъука диний ва амаантий ва зуриятий ва завжий ва қолбий ва қолби зуррийяти ва қолбий завжий ва саъмиҳим ва абсориҳим ва жамиъий жавариҳим. Шу дуо фарзандларини оила аҳлини ҳаромдан шариат ман қилган нарсалардан сақлашга ёрдам беришини уқиб қолдим.Шундай дуо борми ҳақиқатдан ҳам шу тугрими.Шу масалага ойдилик киритиб беришингизни сураб қоламан. Шундай қилса манфаатли буладими. Олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ривоят қилиган дуолар ичида йўқ. аммо Аллоҳдан сўрайдиган дуо маълум бир лафзларда бўлиши шарт эмас. Бу дуони ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!