Ассалому алайкум! Мен намозни шошиб ўқиганимда нафас олаётганимда ҳам қироат қиламан. Қўлимдан келганча тўғри қироат қилишга ҳаракат қиламан. Лекин ўрганиб қолгандим сабабли барибир ўзимда шу ҳолатни кузатаман.
Бу ҳолатнинг намозга таъсири қандай. Зиёни йўқми ё намоз бузиладими? Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Жавобингизни интиқлик билан кутаман. Олдиндан раҳмат. Оллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Намознинг камолига футур етади, ўзи бузилмайди. Бу ҳолатни тўғрилаш керак. Валлоҳу аълам!