Илм олиш ва рўза ҳақида

04:58 / 07.03.2017 | Савол | 2400
Ассалому алайкум! Одинахон опа, сизга тажвид ҳақида саволим бор эди. Мен Қуръонни электрон вариантдан эмас, балки илмли устоздан ўрганмоқчи эдим. Мадрасада ўқишга имкониятим йўқ. Кимдан ва қаердан ўргансам бўлади? Сиз устозлик қила оласизми?
Рамазон рўзасидан 6 куни қазо бўлиб қолган эди. Шаъбон ойида ҳам 3-4 кун тутдим, лекин бир кунида ниятда адашиб, «Шаъбон рўзаси», деб ният қилибман. Энди кейинги ойда тутиб берсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозир шогирд олиб, устозлик қилишга имкониятим йўқ.
«Шаъбон» деб нимани назарда тутдингиз, тушунмадим. Рамазондан аввалги ой Шаъбон, Рамазондан кейингиси Шавволдир. Англашимча, сиз Рамазонда олти кун қазо қилгансиз ва кейинги ой, Шавволда қазосини тутиб, саноқда адашгансиз. Рамазон рўзасининг қазосини ҳар қандай ойда тутсангиз бўлаверади. Валлоҳу аълам