Қуръон. Бомдоддан кейинги вақт.

02:56 / 18.06.2022 | Dilbar Zukurova | 462
Ассалому алайкум! Ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Мани саволим қуйидагича манда Додамладан қолган эски қозон ёзувидаги Қурон бор шуни ўқилмай турса гунох бўладими ёки масжидга бериб юбориш керакми уйда бошқа тажвидли Қурон китоб борлиги учун ўқилмай туради шунга нима қилсам тўғри бўлади.
Бомдод вақти чиққандан кейин тонги зикрларни айтса бўладими ёки қуёш тўлиқ чиққанидан кейин этиш керакми бомдод фарзидан кейин қазо намозини ўқиса бўладими қазо намоз ўқиса бўладими кетидан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Отангиздан эсдалик қилиб олиб қўйсангиз, ора ора ўша мусҳафдан ҳеч бўлмаганда бир қисқа сурани тиловат қилиб қўйинг. Масжидга бериб юборишингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!