Турмуш ўртоғим мени ҳимоя қилишлари керакми?

19:52 / 11.05.2022 | NARGIZA | 307

Ассалому алайкум! Устозам, турмуш қурганимга 9 йил то‘лди турмуш о‘ртогим жуда яхши инсонла. Қайнонам ёқлар, 92 ёшлик қайнотам борлар 3 қадам юра оладилар ҳамма шароитларини о‘з ҳоналарига қилиб берганмиз. Тишлари ёқ ҳамма нарсани қириб берамиз. Ҳудди 2 яшар бола кабилар. Мени эса 3 фарзандим бор. 8 ёш, 3,ёш 8 ойлик. Уйда ёлг‘из келин бо‘лганим учун ҳамма ҳизматлар мени бо‘йнида турмуш о‘ртог‘им 8 : 00дан 20:00гача ишдалар. Муаммо: 4 та қайнагачим борлар 2 таси оллоҳга шукур менга ёрдам қилишмасаям чиройли муомилл қилишади. Аммо 2 талиги ҳамиша келиб Ишимдан камчилик топиб о‘зимниҳам кесатиб қаётамга ёмон ко‘рсатиб кетишади. Қайнотам ҳам шу иккта қизларини гапига кирадилар тиллари жудда аччиқ. Турмуш ортог‘имга гапирин отангизга опаларингизга ко‘риб турибсиз ку қилаятган меҳнатими десам ҳар дойим мен сенга руҳсат берганман о‘зин гапирур дидилар бирор марта опаларига ёки унақа муомила қилмаглар демайдилар. 8 йил гап қайтармадим.Энди шартта гапириб гап талашиб кетадиган бо‘либ қолдим. Устозам 8 йил уларга гапирмаган гапларимни кечалари билан ҳаёлан улар билан уришиб чиқардим о‘зимга гапириб. Лекин энди гапириб енгил бо‘либ оляпман. Аммо о‘ртадаги ҳурмат кундан кунга ко‘тариляпти. Турмуш о‘ртог‘имни ҳам ёмон ко‘риб қоляпман. Меҳмонга келишса укалари билан аҳил о‘тиришади менга бо‘лса юз буришади. Агар шу ҳолатта турмуш о‘ртогим улгуролмаган ишларимга ёнимни олиб қайнотамга қайнагачиларимга бир оз гапирсалар о‘зимни о‘зим ҳимоя қилмас эдим чунки оллоҳ розилиги учун турмуш о‘ртогим норози бо‘лмаслиги учун гина қараяпман қайнотамга. Қайнагачиларим ибодатта эмас эн алам қиладигани. Диндор бо‘ла туриб гап қайтаради дейишлиги. Турмуш ‘о‘ртогим силаю раҳим узилиб кетади мен гапирсам дидилар устозам ҳам меҳнат ҳам туҳмату дашномлардан чарчадим улар билан олишиш ҳам ниятим ё‘қ. Оллоҳ мени ислоҳ қилсин турмуш о‘ртог‘имга бирор насиҳат қилсангиз. Ёки бу мени ҳаққим эмасми? Устозам 3 фарзанд бир қари одамга қараш машақаттини оллоҳим ко‘риб турибди ҳамиша айибдор бо‘лиштан чарчадим. Менга ҳам насиҳат қилинг.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз шу оилангизда қилаётган ҳар бир заррача хизматингиз учун улкан ажр-мукофотлар олишингиз мумкин, бу хизматларингиз ибодат даражасида бўлиши мумкин агар қилаётган амалларингиз Аллоҳ розилиги учун бўлса, хизматларингиз холис бўлса. Шундай экан қилаётган амалларингизни бошлашдан аввал ният қилиб олинг “мен ҳамма хизматларимни фақат Ягона Аллоҳ учун қиляпман” деб. Зикр ва ибодатларингизни кўпайтиринг. Қалбиниз таскин топа бошлайди. Ҳар куни бир вақтда пиёда болаларингизни олиб тоза ҳавода сайр қилишга чиқинг. Шунда миянгиздан негатив ҳаёллар оқими кета бошлайди. Тўғри ва балансланган овқатланиш, вақтида ухлаб вақтлироқ уйғонишга эътибор қаратинг. Шунда соғлом бўла бошлайсиз, ижобий ҳаёлларингиз, орзу ҳавасларингиз, мақсадларингиз кўпая боради. Ўзингизга ҳар куни бир соат вақт ажратиб севган машғулотингиз билан шуғулланинг. Шунда ўзингизни бахтиёр ҳис эта бошлайсиз ва яшаш учун қувват топа бошлайсиз. Валлоҳу аълам.