Фарзандим ўғрилик қиляпти

08:09 / 12.05.2022 | Дилфуза | 367

Ассалому алайкум! Доимо сизлар кузатиб бораман Илмингиз зиёда бўлсин. Жуда хам хафаман рости нимадан бошлашни билмаяпман 3 та болам бор. Аввал катта кизим угрилик килди канча гапирдим, насихат килдим доим кузатиб бордим 3 ё 4 синфлигида килган эди. 2чи углим жахлдор, инжик худбин доим хаммадан норози 2чи синф укийди . Бир ой олдин дадасининг корхонасидан 80 минг угрилаб опа ука келишиб, тақсимлаб ебдилар (ширинликлар). Пулнинг қолганини ёширибдилар узлари билинтириб қолишди. Дадасига аста айтиб пулни жойига куйинг дедим иккаламиз келишиб рол уйнадик ўзлари кейин тан олишди угрилик килганларини. Кечирим суради Бошка килмаймиз дейишди. Мана бугун яна шу хол яна углим угрилик килибди бу сафар 10000 олибди дадаси сезиб колдилар ман бошка хонада едим йиги овозидан югуриб келдим углимнинг юзи куллари кукарган юрагим огриб кети даг даг калтирайди бир амаллаб эримни чикардим жахлари чикса хеч ким тугтатолмайди ёмон урибдилар . Нимага мен буларга харом едирмаяпманку деб ... Иккаласини утиргизиб кайта сурадилар бошидан канча нечтау пул олганларини хаммасини билсак 80минг емас 150минг екан манга хам ёлгон гапирибди нима килай кандай йул тутай маслахат бериг илтимос эрим кулдан келганча рузгорлик киладилар алхамдулиллах нима етишмаяпти буларга билмайман илтимос саволимга этиборсиз бўлманг Аллох сиз дан рози булсин.

Руҳшунос:

Ва алайкум ассалом. Болада ўғрилик ҳолатининг борлигига сабаб фақат ота-онаси харом едиргани учунгина деб бўлмайди. Бунга бир қанча жиддий сабаблар бор. Болаларнинг ўғирлик қилишларига асосан учта нарса сабаб бўлади. Биринчиси нафс виждондан юқори келиб ёққан буюмига эгалик қилишда ҳоҳишнинг ўта кучли бўлиши. Иккинчиси бола жиддий психологик травма олганлиги ва ўзига бўлган ишончи қониқарли эмаслиги. Учинчиси одоб-ахлоқ тушунчаси етарли даражада шаклланмаганлигидир. 2-4 ёшлик бола “меники-сеники” ни ҳали яхши тушунмаган бўлади. Бу тушунтириш ишларини ота-она ўргатиши ва болада одоб-аҳлоқ тушунчаларини шаклантириши керак. Ички ижтимоий нормаларга бўйсуниш болаларда 6-7 ёшларда шаклланади. 8 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда ўғирлик қилишининг асосий сабаларидан бири иродаси бўшлигидир. 12-15 ёшлик болада ўғирлик қилиш одати бор бўлса демак бу ишни у англаган ҳолда қилади. Бу вазиятда бундай болада виждонини юзага чиқариш ниҳоятда қийин чунки вақт бой берилган бўлади. Болаларга кичиклигидан эътиборли бўлиш, улар билан гўзал муносабатлар қуриш жуда зарур. Уларнинг ҳоҳиш-иродаларини инобатга олган ҳолда, уларга шахс деб қараб муносабат қилиниши керак. Қарор қабул қилишида, мақсад қўйиб унга интилишида кўмаклашиш керак. Аммо бу кўмаклашиш унга танлаш имконини бериш орқали бажарилади. Зинҳор унинг қўлидан келадиган ишни у учун бажариб бўлмайди ва у танлаши керак бўлган жойларда ота-онаси ўз ҳоҳишини олдинга сурмаслиги керак. Валлоҳу аълам.