Қазо ва нафл рўза бузиб юборса

17:49 / 17.06.2022 | Nigina | 229
Ассалому алайкум! Мен Шаввол ойида ҳам Рамазон қазоси ҳам шаввол ойининг нафл рõзаси деб ният қилиб тутаётган эдим. Аммо бир кунги рõзани бузиб юбордим.(õзимни оқлашга ҳеч қандей баҳонам йòқ, айбдорман) Энди нима қилай, ҳукми қандей бõлади? Талабаман, бир икки сõм йиғиб 60та мискинга эҳсон қилайми? Агар шундей бōлса буни қандей қиламан, яъни буни қандей ҳисоблайман киши бошинга? Ёки қариндошларимга бозорлик қилиб йõқласам бõладими? (моддий аҳволи õртача). Ёки шу пулларни ҳаммасини битта муҳтож кишига берсам бõладими. Қайси бирини қилганим авфзал
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу учун каффорот шарт эмас. Каффорот рамазон кунлари бузилган рўза учун тўланади. Сиз тавба қилиб истиғфор айтсангиз кифоя. Ўша куни ўрнига бошқа бир кун рўза тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!