Тажвид

17:41 / 17.06.2022 | Muattaroy | 292
Ассалому алайкум! Одинахон опа саволим Аҳқоф сурасининг 4-оятидаги "иитуунии" калимасининг таллафузи ҳақида эди. Қироатларда ибтидо шу калимадан бошланганда сўз бошидаги васлий ҳамза касра билан ҳаракатланмоқда. Тажвидга оид китобларни ўқиганимда "Васлий ҳамзанинг ўзидан бошлаб учта ҳарф санаб, учинчи ҳарфнинг ҳаракати фатҳа ёки касра бўлса васлий ҳамза касра ҳаракати билан ўқилади" мазмунида қоида бор эди. Бу калимада эса учинчи ҳарфнинг ҳаракатига қарайдиган бўлсак заммали "ту"ни ( "تُ") кўрамиз. Бунда васлий ҳамза ҳам замма билан ҳаракатланмайдими? Ёки биз бадал мад бўлиб келаётган сукунли ҳамзани ҳамда заммали "та" ҳарфининг табиий мадини ("تُو" ) саноққа қўшмасдан, касрали "нун" ни ("نِ") учи ҳарф деб оламизми. Шуни менга илм қилиб берсангиз жуда ҳурсанд бўлардим. Аллоҳ рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! “Иитуунии” кўпликда келган. Бирликда келса “иитинии” бўлади. Шу сабаб васл ҳамза касра билан бошланади. Валлоҳу аълам!