Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин .Аср намозини ўқиётганимда ошхонамизда газ баллонининг печга уланган жойида носозлик бўлиб ошхонада унча катта бўлмаган ёнғин бўлди. Ўша пайтда газ баллондан чиқаётган овозни эшитиб намозимни бузишга мажбур бўлдим, агар чиқмасам ёнғин катталашиб кетарди, кейин намоз вақти чиқмаганди бошқатдан ўқидим , саволим шуки, шу ишни тўғри қилдимми ёки нима бўлганда ҳам фарз намозни бузмаслигим керакмиди? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат .
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилгансиз. Хатарли пайтларга намоздан чиқиб туриш жоиз. Валлоҳу аълам!