Ассалому алайкум! Одинахон опа .Ойим 65ёшдалар алҳамдулиллаҳ.Дадам оламдан ўтганларига августда 2йил булади.Биз Самаркандликмиз ,ойимни курсдошлари телефон қилиб Жиззахга тоққа айланишга чиқамиз дебди .Шунга ойим Самарқанддан Жиззахга махрам билан боришлари керакми ?Бизда ўғил йук ,4та қизмиз .Ҳаммамиз оилалимиз .Узлари курсдошлари( дугоналари) билан чиқсалар буладими ёки бирор кишиям бориши керакми .(Бориши керак бўлса масалан ким билан боришлари керак ?) жавоб учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Масофа 96 кмдан узоқ бўлса маҳрам шарт бўлади. Валлоҳу аълам!