Ажрашиш

15:22 / 19.06.2022 | Dilrux | 239
Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга икки йил боляпти битта фарзандим бор. Турмуш ўртоғим мени қаергадир боришим ёки нимадир қилишимни ҳуллас ҳамма иҳтиёрингни онамга топширдим онамни чизган чизиғидан чиқмайсан улар руҳсати блан иш қиласан деди. Турмуш ўртоғим руҳсат берса ҳам қайнонам руҳсат бермаса мен бу ишини қила олмайман менга бу оғир ботяпти аҳир ҳўжейним сизсизку сиз руҳсат берсангиз кифояку десам. Онам сен учун хеч кимми деб мени уриб сўкиб кетади доим. Ҳаттоки онам падезимга келиб эшигингдан ташқарига чиқ болам юзингни кўриб кетай дегандилар ҳўжейним шуни ҳам онамдан сўрайсан дедилар бу менга оғир ботти ўз туқан онамни эшикни очиб кўришим учун сиз руҳсат бердингиз бошқа хеч кимдан сорамаяман десам уриш тўполон қилиб уриб кетди қайнонам ҳам кет уйдан дегани учун уйдан чиқиб кетдим. Энди эса ўз оёғинг блан келиб онамга итоат қилсанг яшайман болмаса ажрашамиз деяптилар ҳўжейним. Нима қилай у ерда мени қадирлашмайди
мени қаттиқ камситишади арзимаган нарсага ҳам ҳатто чақалоғим йиғласа ҳам мени атайлабдан қиляпсан деб уриб кетади. Ўша оҳирги жанжалим учун Сен итоатсизлик қилдинг Аллоҳ сени жахолайди деб қўрқита бошлади. Мен итоатсизлик қилган ҳисобланаманми? Мении иҳтиёримни батамом қайнонамга топширши тўғрими? Мен бундай арзимайдиган нарсаларни ҳўжейнимга фақат ўзиздан сорайман болди десам уларга итоатсизлик болмайдими? Бунданай вазиятда мен қайтиб бормасам боладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сизни уриши ва ҳақларингизни бундай қилиб чеклаши нотўғри. Ундан ўзини тўғрилашни талаб қилиш лозим. Кўнмаса ажрашса бўлади.
Валлоҳу аълам!