Жияним махрам бўладими?

12:05 / 19.06.2022 | Гулхаё | 258
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Илмингиз зиёда булсин, Исломга килаётган хизматларингиздан Аллох таоло рози булсин гузал ажрлар билан мукофотласин!Саволим шуки бундан 12 йил аввал холам яни онамнинг синглиси фарзанд курмаганлиги боис, угил фарзанд бокиб олган, хозирда айтишларича махрам булиши учун оила азоларидан бири сут бериб эмизиб куйса махрам булар экан оила даги аёллар учун, чунки холам ва бизни оилада 4 нафар йош кизлар бор.Жиянимга хечким сут бермаган чунки у вактда оилада сут эмадиган гудак булмаганлиги сабаб. Бизга махрам булиши учун нима килсак булади ? 12 йил аввал биз бу малумотни илмсизлигимиз сабаб билмаганмизку.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Энди кеч. Эмиш икки ёшгача холос. У сизларга номаҳрам бўлади. Валлоҳу аълам!