Ниқоб хукми қандай?

21:18 / 20.06.2022 | Нилуфар Нишанова | 603
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Хиджобдаман альхамдулиллах, қитна кўпайгани сабаб юзимни сатр аврат қилмоқчиман, бизни ватанда (Ош шахрида) 3/1 аёллар ниқобланган,демохчиманки шухрат либоси бўлиб қолмайди,одамлар ўрганишган. Турмуш ўртогим йопининг дейдилар,қайнона-қайнота,ота-онамла бу фарз амал эмас, кенг рўмолда юрганинг йетарди деб туриб олишябти. Ўраниб кегин каршиликларга туриб беролмаслигимдан қўрқиб хозрча фақат тўғри йўл сўраябман Роббимдан. Нур:31, Азхоб:59 ни далил деб олинадими ниқобка? Тавсир китобларида турлича экан. Мен учун хозр нима қилганим охиратим учун авзал?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Юртингизда қонунан тақиқ бўлмаса, эрингиз айтганини қилинг. Бошқаларнинг гапининг аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!