Ассалому алайкум! Талабаман. Илм олишга иштиёқим ва хоҳишим ҳамиша кучли бўлган. Келажакдаги ниятим, Аллоҳ қодир қилганича, бутун дуён муслималарининг илм олишига ҳомийлик қилиш ва уларнинг яшаш даражасини ўстиришга хизмат қилиш. Бунинг учун аввало ўзим ўқиб ўрганиш жараёнимни тугатишим ва лозим бўлса яна давом эттириб, мустаҳкам билим-кўникмага эга бўлишим кераклигини яхши биламан. Бу йўлда жонимни ва ўзимда бор молимни тикканман. Аммо отам бу йўлимга ва илм олишимга, илм йўлидаги сафаримга қаршилик қилаяптилар. Аммо яшашимдан ҳам мақсадим айнан шу. Бундай ҳолатда қандай йўл тутганим тўғри? Илм олишлари учун қаршилик бўлган муслималар, шундай ҳолатда жим қолаверишига динимизда қандай ечим бор?
– Ва алайкум ассалом! Курашиш керак албатта. Аввало сабр билан, қолаверса йўлини излаб, чора тадбирини қилиб. Улуғ ишларга осонликча эришилмайди.
Валлоҳу аълам!