Қуръони карим ҳақида

20:54 / 20.06.2022 | Mashhura | 344
Ассалому алайкум! Устоз сиздан сурамокчи саволим шуки,Курони каримни хатм килишни бошлаган эдим. Баъзи бир сабаблаога кура 16 чи порада колиб кетдим. Энди яна укишни бошламокчиман Иншааллох. Шунда хатмни келган жойидан укиб кетаманми ёки яна бошидан бошлайманми? Бошидан бошласам олдинги тугалланмаган хатм учун гунохкор булиб колмайманми деган хавотирим бор. Жавобингиз учун рахмат. Билимларингиз бунданда зиёда булсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Аммо ўша тугал бўлмаган хатмни келган еридан ўқиб ниҳоясига етказиб қўйиш афзалдир. Валлоҳу аълам!