Илиқ сув билан даволаш

10:23 / 11.11.2018 | Saodatxon | 1301
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум. Ҳозир интернетда сув ичиб шифо топиш ҳақида кўп ва хар ҳил маълумотлар бор. Буни рост ёки ёлғонлиги ҳақида билмоқчиман. Агар рост бўлса сув ичиш тартиби қандай, қачон ва қанчадан ичиш керак? Қандай касалликларга шифо бўлади? Оддий қудуқ сувини ичса ҳам шифо бўладими? Бизда булоқ сувини қудуққа қуяди. Шу сув ҳам бўладими ёки магазиндаги минерал сув бўлиши керакми? Бир ой қудуқ сувини эрталаб нонуштадан 45 минут олдин ичдим. Фойдасини билмадим
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Текшириш – суннат. Текширмай туриб интернетдаги хар тавсияга амал қилинмайди. Фойдасини билмаганингиз – ютугингиз. Зарарини кўрмаганингизга хурсанд бўлинг.
Аёл кишиларнинг кўпчилигида мизож хўл ва совуқ бўлади. Яъни муолажаси акси билан, қуруқ ва иссиқ билан бўлиши керак. Қудук суви ҳам, булоқ суви ҳам, минерал сув ҳам хом (пишмаган)сув ҳисобланади, яъни сиздан қувват “ўғирлайди”. Айниқса куз-қиш мавсумида.
Шу сабаб сув хар бир инсоннинг эхтиёжига кўра ичилгани маъқул. Ошқозонда эрозия-яралари, гастрит (шамоллаш)и бор инсонлар қайнаган сувни илиқдан иссиқроқ холда овқатланиш олдидан ичганлари афзал.
Аксинча ошқозонда кислота миқдори пасайиб кетган беморлар 200 мл совуқроқ (18-20,°С) минерал сув ичишлари лозим бўлади, бу кислота ишлаб чиқарилишини кучайтиради.
Айнан сизнинг ҳолатингизда наҳорга сув ичишнинг кераги йўқ. Ўрнига занжабилли чой, қуруқ мева қоқиларидан новвот қўшиб қайнатилган компотлар тавсия этилади. Саломат бўлинг