Қўйни сўйишни назр қилса қайси вақтда сўйган маъқул?

03:47 / 22.06.2022 | Азиза | 352
Ассалому алайкум! Устоз Оллох илмингизни зиёда қилсин! Саволим: Оллохдан дуо қилиб шифо сўраса ва шифо топса қўй сўяман деб ният қилса, оллох унга шифо берса қўйни қайси вақтда сўйган мақул? Демоқчиманки Қурбон Хайитини кутиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифо топиши билан сўйиши керак. Ҳайитни кутиб ўтириши шарт эмас.  Валлоҳу аълам!