Ота она ва фарзанд

05:11 / 04.07.2022 | Шохсанам | 474
Ассалому алайкум!
Менинг саволим Ота Она Хаж сафарига боришлиги учун фарзандини пули бола туриб пул бермаса у кандай фарзанд деб аталади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хаж шахсий ибодатдир. Унга тўловни ҳар ким ўзи қилиши керак. Кимнинг етарли пули бўлса ўшанга ҳаж фарз бўлади, бўлмаса унга фарз бўлмайди. Фарзанд бунга пул топиш мажбуриятида эмас. Ўз ихтиёри билан берса бу ота она учун эҳсон, савоби эса улуғ бўлади. Валлоҳу аълам!