Ғийбат

05:04 / 04.07.2022 | Ummu Abdulloh | 477

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Бир қанча манбалардан ғийбат ҳақида оъқиганман. Шундан. Хулосам шуки агар кимдир бировдан бирор нима соъраса. Соъралувчи воқеалар ривожини қандай боълса шундайлигича айтиб берса бу ғийбат эмас. Масалан, аёлни эри уйдан ҳайдади. Аёл уйига бир қанча муддатга кетаётганини ота-онасига айтди. Табиийки сабабини соърашади. Шунда аёл боълган воқеаларни ҳеч кимни қораламасдан айтиб берса бу ғийбат эмас, шундайми? Мени иккилантирган нарса бирор воқеани айтиб берганда икки тарафдан бирининг қилган иши нотогрилиги келиб чиқади. Шундай ҳолда нима қилиш керак?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек бўлса ғийбат эмас. Ғийбат кўпроқ васфлашдан келиб чиқади. Валлоҳу аълам!