Кўнгил қолса

19:18 / 18.05.2022 | مصطفى | 324

Ассалому алайкум! 3 йил олдин турмушга чикдим битта фарзандим бор турмуш уртогим билан коп уришамиз биринчи оийласидан кизи бор шу кизи деб коп уришганмиз хар хил гапла тухматла киганла характерлари йокмайди кунглим колган узини хам ширин яхши гапи йук етибор хам бермайдилар шу пайтгача яшаб билдимки Аллохдан коркмай бировни рискни йейдиган инсон еканлигини неча маротаба уришганман ундай килманг деб фойдаси йук аввалари ичар еди хозир ичмайди чунки шароити яхшимас Бомдодни укийдила лекин бундан аввалрок хам намоз укиб юриб шароити яхши булгандан кейин узгарганла жуда кунглимни огритганла гечиролмаяпман ажрашсам фарзандими гунохига колмайманми

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз психолог қабулига бориб гаплашиб ўзингиз учун ҳаётингизни ҳар тарафлама тушуниб олганингиз яхши. Ажрашишдан онсон нарса йўқ. Фарзандингиз отасиз ўтса ҳозирги шароитингиздан кўра ёмонроқ ҳолатга тушиб қолишингиз мумкин Аллоҳ асрасин. Отасиз ўсган боланинг ҳам ўзига яраша мушкулликлари бўлади. Турмуш ўртоғингизни дуо қилинг. Аллоҳ тавфиқ берса ажаб эмас. Энг охирги имконият шу бундан бошқа йўл йўқ дейдиган даражага боргандагина ажрашишни ўйлаб кўрса бўлади. Валлоҳу аълам.