Номаҳрамми ?

22:26 / 07.07.2022 | Mehribonu | 324
Ассалому алайкум!
Мени уйдагилар 20 кунлик чақалоқ пайтимда асраб олишган. Ҳозир 16 ёшдаман. Менга ҳозирги ота-онамнинг ака-укалари, қариндошлари номаҳрамми ? Рўмолсиз кўринишим мумкин емасми ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа маҳрамлик алоқаси бўлмаса улар сизга номахрам, улар олдида авратингизни тўсишингиз лозим. Валлоҳу аълам!