Эрнинг розилиги етадами?

22:06 / 07.07.2022 | Фарида | 317
Ассалому алайкум! Хурматли устоз.Мен ота уйим билан кўшни бўлиб яшайман.Қайнона Қайнотам билан бирга яшаймиз.Саволим шуки мен ота онамга уйдан бирон нарса (таом)беришим учун эримнинг рухсати етарлими ёки қайнона Қайнотам ҳам рози бўлиш керакми? Қайнона Қайнотам билмасалар гунох бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг топиб келганидан берадиган бўлсангиз, шу инсоннинг розилиги кифоя. Ота онасига тегишли нарсадан бериш учун эгаларининг розилиги керак. Валлоҳу аълам!