Ассалому алайкум! Кесакка ўхшаш гилвата деган нарсани жудаям егим келади. Ҳомиладор эмасман.Болалигимдан ёқарди хозир жудаям егим келади. Уни зарарлими деб қўрқаман. Ёки егиси келган нарсани организм талаб қиляпти деб еявериш керакми?
Илтимос, маслаҳат бери нима қилай?!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Сиз умумий қон таҳлилини ўтказинг, гемоглабин миқдорини текширтиринг. Асосан темир танқислиги анемияси шунга ўхшаш таъм ўзгаришлари билан кечади, яъни гилвата, кесак, оҳак, ун ейиш каби ноодатий нарсаларни ейиш истаги пайдо бўлади. Шунингдек кремний микроэлементи етишмаганида ҳам шу каби истак пайдо бўлиши мумкин. Гилвата таркиби ўрганилганида унда оғир металл тузлари ,мишьяк ва қўрғошин каби организм учун зарарли элементлар, моғор замбуруғлари ва бошқа инфекциялар аниқланган. Шу сабабли уни ейишдан тийилганингиз маъқул. Юқорида айтилган қон таҳлилини топшириб, тегишли даво чораларини олсангиз( темир препаратлари ва поливитаминлар, хусусан таркибида кремний тутувчи витаминлар ) бу каби истак ўз-ўзидан йўқолади ин шаа Аллоҳ