Ассалому алайкум!
Аввало ноўрин савол бераётган бўлсам узр сўрайман.
Дугонам бир йигит билан танишиб қолди ва бир бирларига мақул болганлиги учун йигит унгга совчисини юборди. Аммо улар хеч нарса ҳал бўлмасданоқ гаплашиб кўришиб туришибди. Бундай ишлар тўғри эмаслигини дугонамга кўп бор таъкидлаб ўтганман, бироқ уни бу ёлдан қайтара олмаяпман ва тушунтирмоқчи бўлганимда мендан ранжишни бошлайди. Саволим шуки,
уни бу ёлдан кайтаро олмаганимнинг ҳукми кандай?, гуноҳкор бўлиб қолмаяпманми? Бундай вазиятда қандай йўл тутишим лозим?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз уни огоҳлантиришга масъулсиз, амалига эмас. Валлоҳу аълам!