Гуноҳми?

21:32 / 07.07.2022 | Shahzoda | 273
Ассалому алайкум! Биз институт талабасимиз.Таббийки бизда ўқитувчиларимизнинг кўпчилиги эркак ўқитувчилар. Ўқитувчи дарс тушунтираётганда ўқитувчига нигоҳимиз тушади ва шу билан бирга кўчада кетаётганимизда йўлдаги номаҳрамларга нигоҳимиз тушса гуноҳкор бўламизми? Бу кўз зиносими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бехос тушса ҳеч қиси йўқ. лекин шунда ҳам дарров кўзни тийиш керак. Шунингдек иккинчи бор такрор қарамаслик лозим. Валлоҳу аълам!