Гистоглобулин дориси

10:01 / 19.05.2022 | Азиза Сагатова | 466

Ассалому алайкум! Устозалар Аллоҳим илмингизни янада зиёда қилсин. Сизлардан Гистоглобулин дориси ҳақида сўрамоқчи эдим. Бу дорини инсон организмида аллергия чақирувчи гистоминлар кўпайиб кетгандв қилинади. Мани ўғлим 3 ёшида озиқ овқатга аллергия бўлиб қолди. Аллергияси жуда кучли эди. Аввал терида кейин томоқ бурнида ва ўпкасига ўтди. Аллергия бн 10 йил курашдик. Нафаси сиқишни бошлаганидан кейин холамни маслаҳатлари билан Гистоглобулинни схема бўйича олдик. Алҳамдулиллаҳ аллергиясидан 80 фоиз халос бўлди. Унгача ичирмаган доримиз обормаган шифокоримиз қолмади. Бу дорини инсон қонини қизил таачасидан оқ зардобини ажратиб, шу оқ зардобидан тайёрланар экан. Шу дори билан даволанса бўладими? Ўғлимда оҳирги чора сифатида қўллаганмиз. Ҳозир хўжайнимни бурниларига бервотти аллергия нафас олишга қийналвоттилар. Гистоглобулин олишга иккиланвоттилар чунки бу дорини шаръий хукмини билмаймиз.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Гистоглобулинни  хар кимни узини конидан тайёрланади ва узигагина куйилади . Бу тиббий курсатмалар асосида булса куйиш мумкин . Валлоҳу аълам!